Институтимизнинг забардаст олимларининг таваллуд кунлари...

Институтимизнинг забардаст олимларининг таваллуд кунлари...

Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси  Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти олимларидан Шавкат Юнусханов 80 ёш, Рустам  Махмудович Усманов 70 ёшни қарши олдилар. Шу муносабати билан институтнинг кичик мажлислар залида тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбирда институт директори Илхам Джуманазарович Курбанбаев сўзга чиқиб бу икки забардаст олимларни табриклади. 

Ҳурматли Шавкат Юнусхонов!

Сизни шукрона кунингиз билан чин юракдан кутлаймиз. Сизга сихат-саломатлик, барокотли умр, илмий фаолиятингизда бардамлик ва куч қувват ҳамда ёшларга устозлик қилишдан чарчамаслигингизга тилакдошмиз. Оилангизга тинчлик- хотиржамлик, ўзингизга мустахкам соғлиқ тилаймиз.

ЎзР ФА Г ва ЎЭБИ раҳбарияти ва институт жамоаси.

Ҳурматли Рустам Махмудович!

Сизни самарали фаолиятингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт тилаймиз. Институтимизнинг ривожланиши, унинг миллий ва ҳалқаро рейтинги янада юқори поғоналарга кўтарилиши борасида олиб бораётган фидокорона меҳнатингиз учун яна бир бор катта раҳмат деймиз ва сизга ўзимизнинг юксак эҳтиромимизни билдирамиз. Қутлуғ ва табаррук 70 ёшингиз муборак бўлсин.

ЎзР ФА Г ва ЎЭБИ раҳбарияти ва институт жамоаси.

2021-02-09 223