Лаборатория мудири Муталова Мамура Каримжоновна
Биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим
Моб.: (99) 853-23-40
E-mail: Mutalova1979@mail.ru
Лаборатория тарихи: Лаборатория 2002 йилда “Ғўза уруғчилиги ва уруғшунослиги” лабораторияси ташкил топган.
2018-2020 йй – “Ғўза, дон ва дуккакли экинлар бирламчи уруғчилиги ва уруғшунослиги”, 2020 -2023 йилдан - «Уруғшунослик» лабораторияси, 2023 йилдан” Ўсимликлар эксперементал мутагенези” деб номланди.
Лаборатория мақсад ва вазифалари: Ғўза нав ва дурагайларида уруғлик кўрсаткичларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги, авлодларда сақланиши, уларга мутагенларнинг таъсири ва қанд лавлагининг морфохўжалик белгиларини ўрганиш.
Ғўзанинг тизма ва навларига хос морфохўжалик белгилар кўрсаткичларини кейинги бир неча авлодларда сақланиши, униб чиқиши ва ривожланишини, морфо-хўжалик белгилари кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлиги, генотипик таркибини ўрганиш асосида юқори навдорлигини таъминлаш;
ғўзанинг янги нав, линиялари ва дурагайларининг цитологик таҳлиллар асосида ўрганиш.
дурагайлар уруғлик чигити кўрсакичлари, морфохўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва ўзаро боғликлигини ҳамда авлодларда сақланишини ўрганиш асосида уларнинг селекциявий қийматини, самарадорлигини аниқлаш;
ғўзанинг янги нав, линиялари ва дурагайларининг уруғликларига мутаген ёки рағбатлантирувчи таъсирини аниқлаш асосида селекцион жараёнларни қисқартириш.
Қанд лавлагининг морфо- хўжалик белгилар бўйича биотипларга ажратиш.

Лаборатория таркиби: ходимлари
Етакчи илмий ходим Қаҳҳоров Иззатулла Тилавович
Қишлоқ хўжалик фанлари доктори
E-mail: izzatillo56@mail.ru
Катта илмий ходим Қодирова Моҳидилхон Рустамовна
Биология фанлари фалсафа доктори
E-mail: kodirova.mohidilhon@mail.ru
Таянч докторант Кўлибаев Воҳиджон Қодир ўғли
E-mail: vohid.kuliboyev@gmail.com
Лаборатория ютуқлари
Лабораторияда 12 та ғўза навлари яратилди, улардан: районлашган Келажак нави; ЎзФА-703, ЎзФА-705, ЎзФА-707, ЎзФА-710, АН-419 навлари истиқболли деб топилди; ЎзФА-713, ЎзФА-715 ва Сарбон навлари бирламчи элита-уруғчилик хўжаликларида кўпаймоқда; ғўзанинг янги ЎзФА-711 нави ДНС шахобчаларида синалмоқда; ЎзФА-709 ва ЎзФА-717 навлари эса ДНСМ “Тупроқназоратига” топширилган.
12 та патент: (ЎзФА-703 (№ NAP 00113), Кўпайсин ( № NAP 00114), Келажак (NAP 00136), АН-419 (NAP 00139), АН-514 (NАР 201200109), ЎзФА-710 (NAP 00237), ЎзФА-705 (№ NAP 00253), ЎзФА-707 (№ NAP 00260), ЎзФА-713 (№ NAP- 00352), ЎзФА-711(NAP -00353), ЎзФА-715 (NAP 00236), Сарбон (NAP 00235) ва битта муаллифлик гувоҳномаси олинган. 30 дан ортиқ янги тизмалар, турли авлодларнинг 200 дан ортиқ гибрид комбинациялари яратилди.
Лаборатория селекцион-уруғчилик ва уруғшунослик тадқиқотларини олиб бориш учун классик ускуналарга эга. Ҳар йили 5 мингдан 10 минг тагача якка танлов, 2 минг тагача оила, 3,5 тоннагача элита уруғларини ишлаб чиқаради ва бирламчи элита уруғчилик ва фермер хўжаликларига етказиб беради.
Лабораториянинг 2 та навини патентлаш мақсадида давлат агентлигида рўйхатдан ўтказилди: Ғўзанинг янги ЎзФА–709 (NAP -20210002) ва ФАЙЗ (NAP - 20210001) навлари.
Инновацияларни жорий этилиши.
Ғўзанинг янги ЎзФА-717, ЎзФА-718, ЎзФА-719, 108РФ ва Файз навларининг уруғлик чигитидан «Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Маркази» нинг 17 та шахобчаларига 5 кг дан жўнатилди.
- йилдан Самарқанд ва Наманган вилоятлари бўйича истиқболли навлар рўйхатига киритилган ғўзанинг истиқболли ЎзФА-710 навининг 400 кг. уруғлик чигити ушбу вилоятларга ишлаб чиқариш синовига юборилди.
2022 йилда лабораторияда яратилган Келажак нави экин майдони 2500 га атрофида, ЎзФА-710 нави 1000 га, ЎзФА-707 нави 200 га, ЎзФА-703 нави 50 га, ЎзФА-705 ва ЎзФА-713 навлари 5 га дан майдонни ташкил этган.
Ғўзанинг Келажак, ЎзФА-703, ЎзФА-705 ва ЎзФА-710 навлари Тошкент вилоятида, ЎзФА-707 нави Фарғона ва Сирдарё вилоятларида ЎзФА-710 Фарғона, Тошкент, Самарканд ва Наманган вилоятларида, ЎзФА-705, ЎзФА-709, ЎзФА-713 ва ЎзФА-717 навлари Кашкадарё вилоятида ишлаб чикаришда экилиб ўрганилди. ЎзФА-717, ЎзФА-718, ЎзФА-719 ва 108РФ навлари ДНСМ нинг 17 та шаҳобчаларида экиб синалмоқда.

uz
en
ru