Давранов Қодиржон Сотволдиевич 70 ёшда.

Давранов Қодиржон Сотволдиевич 70 ёшда.

Мироз Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети профессори

Мироз Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Биология-тупроқшунислик факултети Ботаника, ўсимликлар

физиологияси ва экология кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш аъзоси

Давранов Қодиржон Сотволдиевич 70 ёшда.

 

 

Давронов Қодиржон Сотволдиевич 1950 йил 16 октябрда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида таваллуд топган. 1976 йилда Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети) биология-тупроқшунослик факультети биокимё ва биофизика кафедрасини тамомлагандан сўнг, Ўзбекистон Фанлар академияси Микробиология институтида катта лаборант, стажёр-тадқиқотчи ва аспирантурада илмий фаолият олиб борган.

1986 йилда Украина Миллий Фанлар Академияси Д.К.Заболотный номидаги Микробиология ва вирусология илмий текшириш институти қошидаги махсус Кенгашда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1986-2012 йилларда Андижон Пахтачилик институти «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси ва кейин Андижон давлат университетида “Биохимия ва биофизика” кафедраси доценти, Универистет қошидаги лицей интернат директори ва Андижон вилояти Ҳалқ таълим бошқармасида бошқарма бошлиғининг биринч ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган.

Қ.С.Давронов илмий тадқиқот ишларида фаол иштирок этиб, 2008 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, 2012 йилдан профессор илмий унвонига эга.

У 2012 йил ноябрь ойидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Биология-тупрқшунослик факультети Ботаника, ўсимликлар физиологияси кафедрасида профессор лавозимида илмий-педагогик фаолият олиб бормоқда.

Қ.С.Давронов кафедрада ўсимликлар физиологияси мутахасислиги 3-курс талабалаларига “Ўсимликлар физиологияси” ва магистрларига “Ғўза физиологияси ва биокимёси”, “Ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва сув режими фанларидан маъруза ва амалий машғулот дарсларини юксак илмий-педагогик савияда олиб бормоқда. Унинг раҳбарлигида бажарилган битирув малакавий ишлар, магистрлик диссертациялар экспериментал илмий маълумотларга асосланиб бажарилади. У билан ҳамкорликда илмий ишлар бажарган иқтидорли талабалар ҳозирда Респбликадаги турли илмий-текшириш институтларда тадқиқотчи сифатида фан сирларини ўрганмоқдалар. Ҳозирда бир нафар мустақил изланувчига ва икки нафар магистрга раҳбарлик илмий қилмоқда.

Илмий изланишлар натижасида 2 нафар фан номзоди, 9 нафар магистр тайёрлаган ва 5 та ўқув-услубий, битта ўқув қўлланма, 100 дан зиёд чет эл ва МДҲ, Республикамиз миқёсидаги илмий журналларда мақолалар чоп этган.

У ҳозирда “Касалланган ўсимликларнинг физиологик ва биокимёвий жараёнларига микроэлементларни таъсирини тадқиқ қилиш” мавзусида илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқда.

Қ.С.Давронов илмий-ташкилий ишларда ҳам фаол: У ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси илмий текшириш институти ҳузуридаги DSc 02/30.12.2019.B.5301 рақамли илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг фаол аъзоси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзфармсаноат тасарруфида чоп этиладиган “Инфекция, имунитет ва фармакология” илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси ва масъул котиб сифатида кенг жамоатчилик ишлари билан Университет нуфузини янада оширишга ўзининг муносиб илмий хиссасини қўшиб келмоқда.

Қ.С.Давронов институтимизни Илмий кенгашида ўзининг камтарлиги, ҳалоллиги, ҳамкасблар билан муносабатда самимийлиги билан ҳурмат қозонгани учун Илмий кенгаш раиси қ/х.ф.д., профессор А.А.Нариманов томонидан 2019 йил якунлари бўйича “Илмий кенгашнинг энг фаол аъзоси” фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Қ.С.Давронов шу йилнинг 16 октябр куни қутлуғ 70 ёшни қарши олади. Шу муносабат билан Қодиржон Сотволдиевични ушбу шонли юбилейи билан чин қалбдан муборакбод этамиз. У кишига институт ва Илмий кенгаш жамоаси номидан узоқ умр, сихат саломатлик, илмий-педагоглик фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз. Қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин ҳурматли Қодиржон Сотволдиевич.

 

 

ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар

экспериментал биологияси институти

директори, Илмий кенгаш раиси

қ/х.ф.д., проф. А.А.Нариманов

 

 

ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар

экспериментал биологияси институти

директори ўринбосари б.ф.д., И.Д.Курбанбаев

2020-10-05 136